Тель-Авивда Ўзбекистон – Исроил бизнес-форуми ўтказилади

Тель-Авивда Ўзбекистон – Исроил бизнес-форуми ўтказилади
2020-03-06 11:52

ТОШКЕНТ, 6 март. /«Дунё» АА/. Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигида Исроил Давлатининг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Эдуард Шапира билан учрашув бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири вазирлик манбасига таяниб.

Музокараларда икки томонлама иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш, хусусан, Ўзбекистон иқтисодиёти тармоқларига Исроил сармояларини жалб қилиш масалалари муҳокама қилинди.

Томонлар ушбу йўналишда жорий йилнинг апрель ойида Тель-Авив шаҳрида ўтказилиши кутилаётган Ўзбекистон-Исроил бизнес-форуми ҳамда Исроил ҳукумати аъзолари ва ишбилармон доиралари билан икки томонлама учрашувларни ўтказиш масалаларини кўриб чиқди.

Бизнес-форум доирасида Исроил ишбилармон доираларини Ўзбекистон Республикасида олиб борилаётган ислоҳотлар ва хорижий сармоядорлар учун яратилган шароитлар билан таништириш режалаштирилган.

Унда соғлиқни сақлаш, фармацевтика, қишлоқ хўжалиги ва бошқа истиқболли соҳалар вазирлик ва идоралари раҳбарлари, шунингдек, Ўзбекистондаги хусусий бизнес вакилларининг иштироки кутилмоқда.

Учрашув якунида бўлажак қўшма тадбирларни биргаликда ташкил этишга келишиб олинди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net