Ўзбекистонда бензин ишлаб чиқариш ҳажми 3,7 фоизга кўпайди

Ўзбекистонда бензин ишлаб чиқариш ҳажми 3,7 фоизга кўпайди
2022-05-22 11:54

ТОШКЕНТ, 22 май. /«Дунё» АА/. Жорий йилнинг январь – апрель ойлари мобайнида Ўзбекистонда 382,3 минг тонна автомобиль бензини ишлаб чиқарилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Давлат статистика қўмитаси маълумотига кўра, автомобиль бензини ишлаб чиқариши ҳажми ўтган йилнинг шк даврига таққосланганда 3,7 фоизга кўпайган.

Январь ойида 97,8 минг тонна, февраль ойида - 98,2 минг тонна, март ойида - 92,6 минг тонна ва апрель ойида 93,7 минг тонна автомобил бензини  ишлаб чиқарилган.

 

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net