Болаларга нисбатан одил судловга эришиш: халқаро стандартлар ва тажриба

Болаларга нисбатан одил судловга эришиш: халқаро стандартлар ва тажриба
2020-02-26 11:46

ТОШКЕНТ, 26 февраль /«Дунё» АА/. Босния ва Герцеговинанинг Сараево шаҳрида Болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича одил судловга эришиш соҳасидаги ютуқларга бағишланган уч кунлик конференция бўлиб ўтмоқда. Унда Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ўринбосари Светлана Ортиқова бошчилигидаги мамлакатимиз делегацияси иштирок этяпти, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Мамлакатимиз делегацияси таркибида Олий суд раиси ўринбосари Икром Муслимов, Бош прокуратура академияси бошлиғининг биринчи ўринбосари Рустам Ғафуров, Ички ишлар вазирлиги Бош бошқармаси бошлиғи Бахтиёр Бердиалиев, шунингдек, Халқ таълими вазирлиги вакили Суҳроб Холиқов қатнашяпти.

Тадбирда 25 дан ортиқ мамлакат вакиллари ва делегация болалар  билан боғлиқ суд ишлари бўйича тажриба алмашмоқда.  Анжуманда Светлана Ортиқова Президентимизнинг «Ихтисослаштирилган ўқув-тарбия муассасалари фаолиятини тубдан такомиллаштириш тўғрисида»ги қарорида белгиланган вазифалар бўйича маъруза қилди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори асосида ташкил этилган ихтисослаштирилган ўқув юртлари фаолияти  иштирокчиларда катта қизиқиш уйғотди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net