
ТОШКЕНТ, 4 март. /«Дунё»АА/. Ички ишлар вазирлиги Академияси ҳамда Туркия ҳамкорлик ва мувофиқлаштириш агентлиги (ТIКА)нинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси ҳамкорлигида ташкил этилган галдаги ўқув-семинар шу мавзуга бағишланди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
ТИКАнинг мамлакатимиздаги ваколатхонаси раҳбари Жамолиддин Туней ҳамда Ички ишлар вазирлиги Академияси бошлиғининг биринчи ўринбосари, полковник Ўткирбек Муҳамедов ўқув машғулотидан кўзланган мақсад ва вазифалар ҳақида тўхталиб ўтди.
Ҳамкорлик дастурига кўра, беш кун давомида “Ички ишлар тизими хизматларида замонавий ёндашув”, “Муаммоларни бошқариш”, “Ҳатти-ҳаракат таҳлили”, “Ижрони (ишни) баҳолаш: ривожлантириш ва жазо”, “Самарали алоқа ва ҳаракатлар” мавзуларида маҳорат дарслари ўтказилади.
Машғулотлар Туркия Полиция академияси бошлиғининг ўринбосари, 1-даражали полиция раҳбари Фотиҳ Инал ҳамда ушбу таълим муассасаси доценти Мустафо Яйла томонидан олиб бориляпти.