Индонезия делегацияси Самарқанд шаҳрининг муқаддас зиёратгоҳлари билан танишди

Индонезия делегацияси Самарқанд шаҳрининг муқаддас зиёратгоҳлари билан танишди
2021-01-29 11:47

САМАРҚАНД, 29 январь. /«Дунё» АА/.  Мамлакатимизда амалий ташриф билан бўлиб турган Индонезия парламенти парламентлараро ҳамкорлик қўмитаси раисининг ўринбосари Мардани Али Сера бошчилигидаги делегация кеча Самарқандга келди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси маълумотига кўра, ташрифнинг асосий мақсади Самарқанд шаҳрининг муқаддас зиёратгоҳлари билан танишишдан иборат бўлди.

Меҳмонлар Самарқанддаги зиёратгоҳларда, жумладан, Имом Бухорий мажмуаси, Амир Темур мақбараси, Регистон ансамбли, Шоҳи Зинда мажмуаси, Мирзо Улуғбек расадхонаси билан танишди.

 Зиёратчилар Самарқанднинг қадимий тарихий ва маданий ёдгорликларидан катта таассурот олди. 

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net