
ТОШКЕНТ, 4 июнь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистоннинг Куала Лумпурдаги элчихонаси ташаббуси билан мамлакатимиз Ислом цивилизацияси маркази, Халқаро ислом академияси, Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ва Малайзиянинг Исломни англаш институти ўртасида ўзаро ҳамкорлик тўғрисида Меморандум имзоланди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири Ислом цивилизацияси маркази манбасига асосланиб.
Ислом цвилизацияси маркази томонидан тақдим этилган маълумотга кўра, ҳамкорлик тўғрисидаги Меморандум онлайн тарзда имзоланган.
Айни пайтда Ислом цивилизацияси маркази томонидан ҳамкорлик тўғрисида хорижий мамлакатлар билан имзолаган меморандумлар сони 13 тага етди.