“Нима деб ўйлайсиз..?” рукни остидаги иншо танлови ғолиблари аниқланди

“Нима деб ўйлайсиз..?” рукни остидаги иншо танлови ғолиблари аниқланди
2020-05-26 10:04

ТОШКЕНТ, 26 май. /“Дунё” АА/. Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекция томонидан 6-11-синф ўқувчилари ўртасида танлов ўтказилди. Унда жами 6 минг 691 ўқувчи қатнашди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири Инспекция хабарига таяниб.

26 май куни видеоконференция форматида ўтказилган тадбирда ушбу танлов ғолиблари маълум қилинди.

Ижтимоий тармоқлар орқали тўғридан-тўғри онлайн намойиш этилган ушбу анжуманда Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси, ЮНИСEФнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси, Халқ таълими вазирлиги мутасаддилари, иншоларни баҳолаган мустақил экспертлар ва ўқувчи ёшлар иштирок этди.

Танлов ташкилотчилари томонидан ғолибларга планшет, 2-ўринни эгаллаганларга электрон китоб, 3-ўрин соҳибларига смарт-соат берилади.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net