Шанхайдан Навоий вилояти мактаб ўқувчилари учун инсонпарварлик юки жўнатилди

Шанхайдан Навоий вилояти мактаб ўқувчилари учун инсонпарварлик юки жўнатилди
2021-01-30 11:48

ШАНХАЙ, 30 январь. /"Дунё" АА/. Ўзбекистоннинг Шанхай шаҳридаги (ХХР) Бош консулхонаси республика ҳудудларидаги умумтаълим мактабларни моддий-маънавий қўллаб-қувватлаш ишлари доирасида инсонпарварлик юки жўнатмасини ташкил этди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.

Инсонпарварлик юки Навоий вилояти ҳокимлигига умумтаълим мактабларига тақдим қилиш учун юборилди.

Юк таркибига уст-бош ва мактаб кийимлари, жундан тўқилган шарфлар ва канцелярия маҳсулотлари киритилган.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net