
ИСТAНБУЛ, 19 февраль. /«Дунё» АА/. Ўзбекистоннинг Истанбулдаги Бош консуллиги, Истанбулдаги Aйдин университети талаба ёшлари ва Истанбулнинг Силиври туманидаги Aнатолия лицейи билан ҳамкорликда мамлакатимиз тарихи ва маданиятига бағишланган «Uzbekistan Day» тадбири ўтказилди, деб хабар бермоқда «Дунё» мухбири.
Тадбирда мазкур вилоят таълим бошқармаси, ўрта махсус таълим муассасалари раҳбарлари, шунингдек, Истанбулнинг илмий ва академик доиралари вакиллари иштирок этди.
Учрашувда мамлакатимизниинг бой тарихи, иқтисодий ва туристик салоҳияти, Ўзбекистон ва Туркия ўртасидаги ҳамкорликнинг ҳозирги ҳолати тўғрисида маълумот берилди.
Шунингдек, Ўзбекистоннинг тарихий ва диққатга сазовор жойлари ҳақида слайд-шоу, ўзбек миллий кийимлари, мусиқий-маданий дастур намойиш этилди.