Ўзбекистон ва Малайзия инсон ҳуқуқлари соҳасида ҳамкорликни кенгайтирмоқда

Ўзбекистон ва Малайзия инсон ҳуқуқлари соҳасида ҳамкорликни кенгайтирмоқда
2020-06-12 13:12

КУАЛА-ЛУМПУР, 12 июнь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистоннинг Куала-Лумпурдаги элчихонаси вакиллари, Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази директори ўринбосари Дилноза Муродова ва Малайзия Инсон ҳуқуқлари бўйича комиссияси (IHRC) раиси ўринбосари Жесси Чиа видеоконференция тарзида ташкил қилинган учрашувда инсон ҳуқуқлари соҳасида ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилди, дея хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Қайд этиш жоиз, Малайзиянинг Инсон ҳуқуқлари бўйича комиссияси инсон ҳуқуқлари соҳасида давлат сиёсатининг самарали амалга оширилиши ва давлат органларининг ушбу соҳада халқаро мажбуриятларни бажаришларига ёрдамлашади.

Комиссия БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаши ишида фаол иштирок этиб келмоқда, шунингдек, Жануби-Шарқий Осиёда инсон ҳуқуқлари форуми (SEANF), Миллий инсон ҳуқуқлари институтларининг Осиё-Тинч океани форуми (APF) ва Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий институтлар глобал альянси (GANHRI) ва Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий институтлар бўйича Ҳамдўстлик форуми (CFNHRI)  аъзоси ҳамдир.

Музокаралар чоғида Малайзия томонига Ўзбекистонда суд-ҳуқуқ соҳасини ислоҳ қилиш, қонун устуворлигини таъминлаш, инсоннинг асосий ҳуқуқ ва эркинликларини ҳурмат қилиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар тўғрисида сўзлаб берилди.

Ўзбекистон Республикасининг Учинчи миллий даврий маърузасини кўриб чиқиш, шунингдек, 2021-2023 йилларда Ўзбекистоннинг БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаши аъзолигига номзодини кўриб чиқиш натижасида Республика ҳукумати томонидан БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаши тавсияларини бажариш жараёни муҳокама қилинди.

Малайзия Инсон ҳуқуқлари бўйича комиссияси раиси ўринбосари Д.Чиа республикада инсоннинг асосий ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш соҳасида олиб борилаётган ислоҳотларни юқори баҳолади ва Ўзбекистон билан, шу қаторда халқаро ташкилотлар доирасидаги ҳамкорликни янада ривожлантиришдан манфаатдор эканини билдирди.

Музокаралар якунида Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий палатаси билан Малайзиянинг Инсон ҳуқуқлари бўйича комиссияси ўртасида англашув меморандуми лойиҳасини кўриб чиқишни тезлаштиришга ва онлайн имзолаш маросимини ташкил қилишга келишиб олинди.

Шунингдек, томонлар халқаро майдонда ҳамкорликни ривожлантиришга интилишларини тасдиқлашди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net