Хориждаги ватандошлар учун махсус портал ишга туширилди

Хориждаги ватандошлар учун махсус портал ишга туширилди
2021-07-20 17:22

Мазкур лойиҳа Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлиги, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбек тилини ривожлантириш жамғармаси, бошқа мутасадди идора ва ташкилотлар билан ҳамкорликда амалга оширилди.

Сайтнинг асосий мақсади – хорижда истиқомат қилаётган ватандошларнинг маданий ва тил ўзлигини, уларнинг миллий анъана ва қадриятлар билан узвийлигини сақлаб қолиш.

Сайт қуйидаги рукнлардан иборат:

- “Ўзбекистон” (мамлакат ҳақида муҳим маълумотлар)

- “Ўзбек тили” (ўзбек тили ўрганувчилар учун дастурлар, дарсликлар)

- “Мен ўзбекман” (хорижда муваффақиятга эришган машҳур ватандошлар тўғрисида маълумотлар),

- “Ўзбек медиа” (миллий кино, мультфильм, аудио маҳсулотлар)

- “Интерактив хизматлар” ҳамда “Янгиликлар”.

Янги сайт жорий йилнинг июнь ойидан тест режимида ишлай бошлади.

“Дунё” АА

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net