Индонезияда ўзбек тили ва маданияти куни ўтказилди

Индонезияда ўзбек тили ва маданияти куни ўтказилди
2022-04-02 12:03

ЖАКАРТА, 2 апрель. /«Дунё» АА/. Индонезиянинг Тангеранг шаҳридаги умумтаълим мактабларидан бирида Ўзбек тили ва маданияти куни ўтказилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Мамлакатимизнинг Индонезиядаги элчихонаси кўмагида ташкил этилган тадбирда Индонезия Таълим, Дин вазирликлари, шунингдек, Тангеранг шаҳри мэрияси вакиллари иштирок этди.

Маданий тадбирда қатнашган мактаб ўқувчилари Ўзбекистон  давлат мадҳиясини куйлаб берди, шунингдек, ўзбек миллий рақс ва қўшиқларини ижро этди.

Ўзбек тили ва маданияти куни доирасида халқимизнинг чой ичиш маданияти намойиш этилди, миллий таомларимиз тақдим қилинди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net