
ТОШКЕНТ, 6 март. /“Дунё” АА/. Италия ҳудудида COVID-19 коронавируси тарқалиши билан боғлиқ вазият туфайли Ўзбекистоннинг Рим шаҳридаги элчихонаси ҳузурида Тезкор штаб тузилди. Унинг аъзолари ватандошлар билан мунтазам мулоқотда бўлиб турибди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири Ташқи ишлар вазирлиги манбасига асосланиб.
Ўзбекистонлик талабалар учун “Телеграм” мессенжерида 2 та – “Наши студенты в Италии” ва “Tashkent-Torino-2019/2020” гуруҳи очилди.
Хабарда қайд этилишича, жорий йил 6 март куни ҳолатга кўра, Италиядаги Ўзбекистон фуқаролари орасида коронавирусга чалинганлар қайд этилмаган.
Элчихонанинг маълум қилишича, Италиядаги Консулликда жами 866 нафар Ўзбекистон фуқароси ҳисобга олинган.
Эпидемия билан боғлиқ ҳолат сабабли ўзаро келишувга биноан, мамлакатимиз вазирлик ва идоралари, шунингдек, ҳудудлар вакилларидан иборат делегацияларнинг 20 дан ортиқ сафарлари кейинроққа кўчирилди. Ҳамкор давлат компаниялари вакилларининг мамлакатимизга ташрифлари қолдирилди.
Ўзбекистоннинг Италиядаги элчихонаси ҳузурида ташкил этилган Тезкор штаб аъзоларининг телефон рақамлари:
|
Aбдулазиз Aбдуғаниев |
Сиёсий масалалар бўйича маслаҳатчи |
+390687775827 +393441124141 |
|
Мунира Низамова |
Консул, биринчи котиб |
+390687775739 +393356080226 |
|
Достон Омонов |
Атташе |
+390687775724 +393358155529 |
|
Хушнуд Aртиков |
“Uzbekistan Airways”нинг Италиядаги вакили |
+390642014811 |
Элчихонанинг интернет-ресурслари:
Веб-сайт: http://italia.mfa.uz/
Электрон почта: ambasciata@uzbekistanitalia.org
Фаcебоокдаги саҳифа: www.facebook.com/ UZEmbassyItaly/
Элчихона манзили: Ambasciata dell’Uzbekistan in Italia. Via Pompeo Magno 1, 00192 Roma