Италиянинг машҳур компаниялари Тошкент халқаро инвестиция форумида иштирок этади

Италиянинг машҳур компаниялари Тошкент халқаро инвестиция форумида иштирок этади
2020-02-06 10:31

МИЛAН, 6 февраль. /«Дунё» АА/. Мамлакатимизнинг Италиядаги элчихонаси томонидан Милан шаҳрида 5-6 март кунлари ўтказиладиган Тошкент халқаро инвестиция форумига бағишлаб брифинг ташкил этилди. Анжуман доирасида Италиянинг етакчи компаниялари вакиллари Халқаро форумда ииштирок этиш истагини билдирди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Тадбирда Ломбардия ҳукумати, шаҳар компаниялари уюшмаси, Лоди, Монза ва Брианца провинциялари вакиллари, Италия – Ўзбекистон савдо палатаси аъзолари, ишбилармонлар ва қатор тадқиқот марказлари ва университет ходимлари иштирок этди.

Брифинг қатнашчиларига Тошкент халқаро инвестиция форумини ўтказиш билан боғлик вазифалар, Ўзбекистон иқтисодий ва сармоявий салоҳияти, мамлакатдаги иқтисодий эркинлаштириш жараёни, қулай инвестиция муҳитини яратиш бўйича олиб борилаётган ишлар ҳақида маълумот берилди.

Италия ишбилармон доиралари вакиллари Тошкент халқаро инвестиция форумига иштирок этишга таклиф қилинди. Халқаро анжуман ҳақидаги маълумотлар Италия – Ўзбекистон савдо палатаси ва Италиялик саноатчилар уюшмаси “Assolombarda” веб-сайтларида жойлаштирилди.

Учрашув якуни бўйича Италиянинг дунёга машҳур “Leonardo”, “Nomec”, “SiTi B&T” ва “Advice&Consulting” каби етакчи компаниялари Тошкент форумида иштирок этиш истагини билдирди.

 

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net