Жакартада Ўзбекистон ва Индонезия ҳамкорлигини ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди

Жакартада Ўзбекистон ва Индонезия ҳамкорлигини ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди
2020-07-29 09:51

ЖАКАРТА, 29 июль. /«Дунё» АА /. Ўзбекистоннинг Индонезиядаги элчиси Улуғбек Рўзиқулов Индонезия парламенти Вакиллар палатаси спикерининг Фуқаролар фаровонлиги масалалари бўйича ўринбосари Муҳаимин Искандар билан учрашди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Учрашувда икки томонлама ҳамкорликни янада ривожлантириш учун юқори салоҳият мавжудлиги таъкидланди.

Индонезия томонига Ўзбекистонда амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳалардаги ҳамкорликни янада чуқурлаштириш имкониятлари ҳақида маълумот берилди.

Парламент аъзоси Индонезия билан Ўзбекистон ўртасидаги анъанавий дўстона муносабатларни мамнуният билан қайд этди. Шунингдек, миллий ва халқаро даражада ўзаро тушуниш ҳамда қўллаб-қувватлашнинг юқори суръатда экани таъкидлади.

Муҳаимин Искандар Ўзбекистоннинг бой тарихий ва маданий мероси бутун дунёдан, шу жумладан Индонезиядан мусулмонларни жалб қилишини айтди. Шу муносабат билан зиёрат туризми йўналиши бўйича ҳамкорликни фаоллаштириш, хусусан, индонезияликларга «Ўзбекистон + Зиёрат» ва «Ўзбекистон + Умра» туристик пакетларини ишлаб чиқиш таклиф қилинди.

Шунингдек, тадбирда «Жакарта-Тошкент-Жакарта» ва «Жакарта-Тошкент-Жакарта-Жидда» йўналишларида тўғридан-тўғри авиарейсларни ташкил этиш масаласи муҳокама қилинди.

Учрашув якунида мунтазам халқаро авиарейслар тикланганидан кейин Мухаимин Искандар бошчилигидаги Индонезия парламенти делегациясининг Ўзбекистонга ташрифини ташкил этишга келишиб олинди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net