Руминия элчиси Ўзбекистондаги миссиясини тугатаяпти

Руминия элчиси Ўзбекистондаги миссиясини тугатаяпти
2020-12-10 12:05

ТОШКЕНТ, 10 декабрь. / “Дунё” АА/. Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов бугун мамлакатимиздаги дипломатик миссиясини якунлаётган Руминиянинг Фавқулодда ва мухтор элчиси Ромео Станчуни қабул қилди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.

ТИВ маълумотига кўра, суҳбат давомида сиёсий, савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар ва бошқа соҳаларда Ўзбекистон-Руминия ҳамкорлигининг ҳолати ҳамда истиқболлари муҳокама қилинди.

Учрашувда икки мамлакатнинг Европа Иттифоқи доирасидаги ўзаро алоқаларига доир масалаларга алоҳида эътибор қаратилди.

Ўзбекистон томони Руминия билан савдо-иқтисодий ва сармоявий алоқаларни ривожлантиришга, жумладан, Руминия бозорига кўплаб турдаги маҳсулотларни етказиб беришни ташкил қилиш орқали ўзаро савдони кенгайтиришга алоҳида аҳамият беради.

Мулоқот сўнгида Вазир Элчининг Ўзбекистон-Руминия муносабатларини мустаҳкамлаш ва ривожлантиришга қўшган шахсий ҳиссасини юқори баҳолади.

Ромео Станчу, ўз навбатида, Руминиянинг Ўзбекистондаги дипломатик ваколатхонаси раҳбари сифатидаги фаолияти доимий қўллаб-қувватланганлиги учун миннатдорлик билдирди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net