Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати Раиси Италия Элчисини қабул қилди

Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати Раиси Италия Элчисини қабул қилди
2020-12-16 11:01

ТОШКЕНТ, 16 декабрь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси Танзила Норбоева Италия элчиси Агостино Пинна билан учрашди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири

Сенат ахборот хизмати хабарига кўра, тадбирда Ўзбекистондаги кенг кўламли ислоҳотларнинг бориши, сиёсий, иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳалардаги икки томонлама ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва уни ривожлантириш истиқболлари, шу жумладан парламентлараро алоқаларни фаоллаштириш тўғрисида фикр алмашилди.

Италия элчиси мамлакатимизнинг ижтимоий ва иқтисодий соҳалардаги ютуқларини эътироф этди. «Биз Ўзбекистонда олиб борилаётган ислоҳотларни тўлиқ қўллаб-қувватлаймиз», - деди у.

А.Пинна сўзларига кўра, мамлакатимиз Италиянинг энг муҳим ҳамкорларидан бирига айланишида Ўзбекистоннинг очиқ сиёсати муҳим роль ўйнамоқда.

Учрашувда икки мамлакат ўртасида илиқ муносабатлар ўрнатилгани, сиёсий соҳада ҳамкорлик мустаҳкамланиб бораётгани, Ўзбекистон ва Италия халқаро ташкилотлар доирасида яқин ҳамкорлик қилаётгани таъкидланди.

Парламентлараро алоқаларни янада ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Шу нуқтаи назардан томонлар парламент делегациялари ташрифларини алмашиш, парламентлар, тегишли қўмиталар ва дўстлик гуруҳлари раҳбарлари даражасидаги алоқаларни йўлга қўйиш, шунингдек, парламент фаолияти соҳасида тажриба алмашиш, шу жумладан, Олий Мажлис ҳузуридаги Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти ҳамда Италия парламентининг таҳлилий бўлинмалари ўртасида ҳамкорликни йўлга қўйиш муҳимлигини қайд этди.

Учрашув якунлари бўйича томонлар Ўзбекистон ва Италия ўртасида кўп қиррали ҳамкорликни мустаҳкамлаш бўйича ишларни давом эттиришга тайёр эканликларини билдирди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net