Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов хотирасига ҳурмат кўрсатди

Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов хотирасига ҳурмат кўрсатди
2021-01-30 10:55

ТОШКЕНТ, 30 январь. /“Дунё” АА/. Президент Шавкат Мирзиёев бугун Тошкент шаҳридаги Ислом Каримов ҳайкали пойига гулчамбар қўйди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири давлатимиз раҳбари матбуот хизмати маълумотига таяниб.

30 январь - Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримов таваллуд топган кун. Ҳар йили бу санани нишонлаш, марҳумни хотирлаш эзгу анъанага айланган. 

Президент Шавкат Мирзиёев бугун Тошкент шаҳридаги Ислом Каримов ҳайкали пойига гулчамбар қўйиб, Биринчи Президентимиз хотирасига ҳурмат кўрсатди.

Қуръон оятлари тиловат қилинди. Ислом Каримовнинг эзгу ишлари, олижаноб инсоний фазилатлари ёдга олинди.

Маросимда Президент Администрацияси, парламент палаталари ва ҳукумат аъзолари, илм-фан ва маданият намояндалари, зиёлилар, пойтахт жамоатчилиги иштирок этди.

Биринчи Президентимизнинг Самарқанд ва Қарши шаҳарларидаги ҳайкаллари пойига ҳам гуллар қўйилди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net