Ўзбекистоннинг Покистондаги элчиси мамлакатимиз ташқи ишлар вазирининг ўринбосари этиб тайинланди

Ўзбекистоннинг Покистондаги элчиси мамлакатимиз ташқи ишлар вазирининг ўринбосари этиб тайинланди
2020-05-29 10:43

ТOШКЕНТ, 29 май. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 28 май кунги қарорига биноан Фурқат Сидиқов Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазирининг ўринбосари лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг телеграмдаги канали хабар бермоқда.

Ф.Сидиқов 49 ёшда. У 2015 йилдан буён Ўзбекистон Республикасининг Покистон Ислом Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси лавозимида ишлаб келмоқда.

Унга қадар мамлакатимизнинг АҚШдаги элчихонаси биринчи котиби бўлиб фаолият юритган.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net